Хитой инвесторлари Қозоғистонда қатор лойиҳаларни
рўёбга чиқариш ниятида. Саноат ва инфратузилмавий
тараққиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, Осмон ости мамлакатининг компанияларидан
бири лифт ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи.
Иккинчиси эса гранит тоштахта ишлаб чиқаради. Умуман олганда, бугунги кунда хитойлик инвесторлар иштирокида 9 та лойиҳа рўёбга чиқарилмоқда. Уларнинг умумий қиймати 2 миллиард долларни ташкил қилади. Шу билан бирга, дастлабки маълумотларга кўра, 6 та объект жорий йилда ишга тушади. Айни вақтда, яна 18 та таклиф устида иш олиб борилаётир. Умуман олганда, Қозоғистон – Хитой саноат-инвестиция ҳамкорлиги 52 та лойиҳани ўз ичига олади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.