Яна беш давлатда Қозоғистон савдо ваколатхонаси очилади

Яна беш давлатда Қозоғистон савдо ваколатхонаси очилади

2025 йилга бориб, хорижий давлатлар бозорларига чиқариладигани нохомашё товарларнинг умумий қиймати 41 миллиард долларга етиши режалаштирилган. Айни вақтда, яқин келажакда республика БАА, Хитой, Туркия, Ҳиндистон ва Эронга 4 миллиард доллар қийматга эга маҳсулот юбормоқчи. Бош вазир Алихан Смаилов Савдо ва интеграция вазирлиги коллегиясида мазкур беш давлатда савдо ваколатхоналари очиш зарурлигини тилга олди. Вазирлик берган маълумотга кўра, ўтган йилнинг 10 ойи давомида нохомашё товарлар экспорти 21 ярим миллиард долларни ташкил қилган. Ўтган йилга нисбатан ўсиш 35 фоизга етди. Шу билан бирга, экспорт акселератори иштирокчилари 260 миллион доллар қийматга эга маҳсулотни хорижий бозорларга жўнатган. Ҳукумат ишлаб чиқарувчиларга электрон майдончаларга чиқишда ёрдам беряпти. Оммалашган майдонларнинг бирида 7 ярим минг турдаги мамлакатимиз маҳсулоти сотилмоқда. Экспортчилар 100 миллион доллардан зиёд қийматга эга маҳсулотни улгуржи етказиб берган.

Абдумалик Сарманов таржимаси