Қозоғистонда сунъий идрок бизнесни янги даражага олиб чиқишга ёрдамлашади. Замонавий технологиялар
таълим, соғликни сақлаш, энергетика, ишлаб чиқариш ва логистикада ишлатиляпти. Айниқса, логистика соҳасида ўзгаришлар жадаллашаяпти. Рақамли ечимлар юк ташиш харажатларини ҳисоблаш, имкон қадар тежаш, кўнгилдагидек йўналиш танлашда ёрдам беради. Бу эса жараёнларни жадаллаштириш, шаффофлик,
хавфсизлик ва самарадорликни оширишга хизмат қилади. Алгоритмлар нархларга онлайн тартибда ойдинлик
киритади.
Қозоғистонда ишлаб чиқилган binY стартапи туфайли буларнинг ҳаммасига эришилди. Унинг устида иш 2022 йилда бошланган, бир йилдан сўнг бозорга чиққан. Сервис ҳайдовчи ахтаришдан йўналишни белгилашгача бўлган ишларни тўла автоматлаштиради. Бугунги кунда у ойига 150 тадан зиёд юк жўнатишга ёрдам беряпти. Лойиҳа Googleдаги Silkway
Acceleratorнинг илғор учлигига кирди.
Асет
Хасенов, BINY лойиҳаси
асосчиси:
-
Биз ижрочиларни буюртмачилар билан улаймиз. Улар
майдончамиз ичида ўзаро боғланади. Энг қулай, кузатиб бориш, нархини олдиндан
билиш имкони бўлган хизматлардан фойдаланади. Бозордаги мавжуд имкониятларнинг
ҳаммаси технологияларимизда акс этган. Бизни ҳатто «рақамли ипак йўли» деб
аташади. Яъни, ҳар томонлама ишончли, қулай майдон яратганмиз. Ҳамма нарсани
биз орқали таший оласиз.
Сервис
йирик компанияларга ҳам, кичик бизнесга ҳам хизмат кўрсатади. Битта логист ёки диспетчер
майдонча орқали етказиб бериш занжирини бошқара олади. Бу эса тизимнинг автомат шаклда ташишга буюртма
яратишдан йўналишни режалаштириш ва юк ташувчилар билан мулоқот қилишгача
бўлган жараёнларни назорат қилиш ва тезлаштириш имконига эканлигини кўрсатади.
Асет
Хасенов, BINY лойиҳаси
асосчиси:
-
Биз стартапимизни транзитни рақамлаштиришдан бошлагандик. Биз мамлакат,
иқтисод сифатида транзит мамлакатга айланишдан катта фойда кўришимизни
тушунганмиз. Бошқа минтақаларда ҳам кенгайиб боряпмиз, чунки логистика ўзаро
боғлиқ, у бир жойда турмайди. Биз бошқа минтақаларга борамиз ва мамлакат орқали
транзитни ривожлантирамиз.
Стартап Қозоғистонда ҳам, Ўзбекистон ва Қирғизистонда
ҳам фаол ишлаяпти. Жорий йилдан сервис Хитойда ишлай бошлади. Ишланма
муаллифлари тизим Марказий Осиёдаги энг йирик логистика хабига айланишидан умид
қиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

