Қозоғистонда бугунги кунда кичик-ўрта бизнес эгаси бўлган аёллар улуши 50 фоизга яқинни ташкил этади. Йирик бизнесда вазият бироз бошқачароқ, аёллар улуши – 20 фоиздан кам. Бу ҳолатни ўзгартириш учун мамлакатимизда турли ўқув-таълимий дастурлар фаол ривожланмоқда, бу эса маҳаллий тадбиркор аёлларга бизнеснинг нисбатан каттароқ сегментига ўтиш имкониятини беради. Бунинг учун улар маркетинг, ай-ти, молия ва сотув борасидаги билимлар доирасини мунтазам равишда тўлдириб, кенгайтириб бориши зарур. Дарвоқе, шунга ўхшаш лойиҳалар давлат томонидан ҳам, йирик халқаро ташкилотлар, молиявий институтлар ва бошқа ҳамкорлар, хусусан, креатив саноат вакиллари томонидан ҳам амалга оширилмоқда.
Ирина Харитонова, «Creative Innovation Instiute» Марказий Осиё Барқарор тараққиёт фонди раҳбари:
– Масалан, қишлоқлардаги аёлларни олсак, уларда айрим муаммолар мавжуд, халқаро грантлар бор, аммо улар инглиз тили борасида билимга эга эмас, ёки, масалан, рақамлаштиришда. Вазифамиз, хусусан, таълимий блоклар билан ҳам боғлиқ, биз аёлларни жалб қиламиз ва шу каби воситалар тўғрисида ахборот олишлари учун имконият яратамиз. Биз халқаро тажрибани ўрганишни таклиф қиламиз, айнан хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлайдиган махсус жамғармалар мавжуд, албатта, аёллар бизнеси коллаборациясини қандай бирлаштириш мумкинлигини кўриб чиқиш керак, йирик бизнес учун мавжуд бўлган дастурларни қўллаб-қувватлаймиз.
Қозоғистонда, шунингдек, «БМТ-аёллар» Тузилмаси кўмагида кенг кўламли ишлар амалга ошириляпти. Бу – тренинглар, турли таълимий лойиҳа ва дастурларни ташкил этиш. Давлатимиз Ҳукумати билан биргаликда ишлаб чиқилган ташаббуслардан бири туфайли ўтган йили мамлакатимизнинг барча минтақа ва йирик шаҳарларида аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш марказлари барпо этилди.
Дина Амришева, «БМТ-аёллар» тузилмасининг Қозоғистондаги тузилмаси раҳбари вазифасини бажарувчи:
– «Ягона дарча» типидаги ушбу марказлар мамлакат минтақаларидаги аёл тадбиркорларга маслаҳатлар берди. 2023 йил охиридаги маълумотларга кўра, 10 мингдан ошиқ аёллар консультаци олган, шунингдек, уларга ишлаб турган бизнесини кенгайтириш ва қўшимча туртки бериш имконияти ҳам тақдим этилган. Шу билан бирга, жорий йилда венчур ташкилотлар, Қозоғистонда мавжуд фондлар билан қўшма тадбирлар ўтказишни режа қилганмиз. Менимча, бу давлатимизнинг ютуғи, хотин-қизлар молиявий бошқарувда, коопоратив молиялаштиришда фаол иштирок этса, биз янги босқичга кўтариламиз, рақамлаштириш ва инновацияларни жорий этиш орқали бизнес ҳолатини яхшилаш мумкин.
Қозоғистонлик аёлларнинг тадбиркорликдаги бандлик йўналишлари ҳақида сўз юритилса, таълим ва соғлиқни сақлаш нисбатан кенг тарқалган соҳалар бўлиб қолади. Сўнгги йилларда тобора кўпроқ юртимиз хотин-қизларининг бизнеси ишлаб чиқариш саноати билан боғланмоқда. Статистика маълумотлари кўрсатишича, сўнгги беш йил ичида унда аёллар улуши 26 фоизга ўсган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.