Алмати шаҳри логистика марказзига айланаяпти. Мегаполисда юк қўйиладиган омборлар қурилиши фаол давом этяпти. Bright Rich CORFAC International экспертлари фикрича, 2027 йилгача улар сони икки марта ошиши кутиляпти. Жорий йил охиригача 105 минг квадрат метр майдонга эга омборхона фойдаланишга топширилади. Бу эса ўтган йилга нисбатан 75 фоизга кўп. 2025 йилда фойдаланишга топшириладиган янги омборхоналар майдони 285 минг метрдан зиёд. Бу эса 2024 йилдагидан икки марта кўп. Алмати шаҳри ва Алмати вилоятида 2024-2027 йилларда 700 мингг квадрат метр майдонга эга омборхона бунёд этилади. Экспертлар ҳисобига кўра, мегаполисда ҳозир 760 минг квадрат метр омборхона ишлатиляпти. Бир неча йил ичида бу кўрсаткич икки марта ортади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.