Қозоғистон мактаблари сунъий интеллект элементлари бўлган рақамли ечимларни синаб кўряпти. Таълим даргоҳларининг «Информатика» ва «Рақамли саводхонлик» дарсларига AI элементлари интеграция қилиняпти. Кичик синфларда ўйин ва кўргазмали таълим шаклларидан фойдаланилса, катта синфларда чат-ботлар, маълумотлар таҳлили ва этика билан боғлиқ вазиятлар бўйича лойиҳа ишлари амалга оширилади. Бундай ёндашув танқидий фикрлаш, рақамли саводхонлик ва технологияларга онгли муносабатни тарбиялайди. Айни вақтда, «ақлли» ёрдамчи ўқитувчига дарсга тайёрланиш, тестларни текшириш ҳамда ўқувчилар ўзлаштиришини таҳлил қилишда ёрдамлашади. Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда Қозоғистонда 200 минг нафардан зиёд педагог таълим жараёнида сунъий интелектдан фойдаланиш курсларидан ўтди.
Рамазан Орал, ўқувчи:
– Олдинига мен GPT чатига топшириқ бераман. Вазифани қандай шаклда ҳал қилгани ва бунинг сабабларини тушунтириши кераклигини айтаман. Кейин у менга топшириқ беради ва мен ечаман, у эса қанчалик тўғри бажарганимни айтади. Яъни, тўғри-хатолигини кўрсатади. Шунда мен вазифани тушуна олганимни билиб оламан.
Абдумалик Сарманов таржимаси

