Астанада «Шаҳмат таълимда» халқаро конференцияси ўтказилди

Астана яна шаҳмат ишқибозлари эътиборига тушди. Бу сафар АҚШ, Европа, Осиё ва МДҲ давлатларидан келган экспертлар ушбу интеллектуал ўйинга мактаб партасидан ўрганиш муҳимлиги ҳақида гапиришди. Қозоғистон пойтахтида иккинчи марта «Шаҳмат таълимда» халқаро конференцияси ўтказилди. Унинг доирасида томонлар ўйинни ўқув жараёнига жорий этиш йўллари бўйича тажриба ва энг яхши амалиётларни ўзаро баҳам кўриш ниятида. Экспертлар фикрича, рақамлаштириш ва сунъий интеллект даврида шаҳмат берадиган малака ва кўникмалар жуда муҳим. Бугунги кунда Қозоғистонда 700 дан зиёд мактаб «Шаҳмат асослари» дарсини биринчи синфдан таълим дастурига жорий этиш тўғрисида ариза берди. Улардан 350 тасида машғулотлар янги йилдан бошланади. Kazchess ташкилоти биринчи вице-президенти Дармен Садвақасов айтишича, педагоглар ҳам бу фан бўйича тайёргарликдан ўтади. Республикада тегишли курсларга 200 нафардан зиёд ўқитувчи қатнаяпти.

Дармен Садвакасов, «Kazchess» ташкилоти биринчи вице-президенти:

- Биз Давлат раҳбари топшириға кўра мактабларда шаҳмат дарслари ўтказишни жорий этяпмиз. 2027 йилгача шаҳматни рвиожлантириш мажмуавий режасини тасдиқлаган Ҳукуматнинг ёрдамига таянаяпмиз. Унинг доирасида мактабларда шаҳмат вариатив компонент сифатида жорий этилади. Ўтган йили Маориф вазирлиги ёрдамида пилот лойиҳани  ишга туширдик, Қозоғистоннинг 7 минтақасидаги 42 мактаб унда қатнашди ва лойиҳа муваффақиятли эканлигини кўрсатди. Ушбу ўқув йилида бу лойиҳани кенгайтириш ниятидамиз.

Жерри Нэш, «Chess In Education» комиссияси раиси:

- Биз шаҳматни ўрганаётган болалар ўйиндан танқидий ва креатив фикрлашни ривожлантириш, коммуникация ва ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришда фойдаланишини истаймиз. Улар замонавий дунёда муваффақиятли бўлиш учун энг зарур малакалар ҳисобланади. Шаҳмат таълим воситаси сифатида пойдевор яратади, у келажакда мамлакат ривожланишига иқтисодий таъсирини кўрсатади. Чунки ёшлар профессионал фаолиятга, таҳлил ва ностандарт фикрлашга тайёр бўлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси