Астана яна ёш иқтидорлар ва инновациявий ғояларни ўзига чорлади. Қозоғистон пойтахтида
Марказий Осиёдаги энг йирик ALEM
TECH FEST 2026 фестивали ташкил қилинди. Ушбу кенг кўламли
тадбирга 7 та мамлакат - Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон,
Эстония, Вьетнам ва Гонконгдан 5 минг нафардан зиёд ўқувчи тўпланди. Уч кун
давомида техно-форум иштирокчилари сунъий интеллект, дрон ва робототехника
бўйича ўз ишланмаларини намойиш қилди.
Асилбек Мурзахметов, Alem Tech Fest фестивали ташкилотчиси:
– Бундай биринчиликларни 6-марта ўтказдик. Сентябрдан январгача жами 88
та саралаш чемпионати ўтказдик. Бу ерда энг яхши, энг кучли жамоалар дунё
биринчиликларида қатнашиш учун сараланади. Энг йирик чемпионат эса апрелда Хьюстонда
ўтказилади. Биз энг кучли 25 жамоани ана шу анжуманга йўллаймиз. Жорий йил
мавзуси археологияга бағишланди. Ҳамма қатнашчилар ушбу соҳа муаммолари устида
ишлайди.
Алмати жамоаси фикрича, артефактларнинг қўлда, чўтка ва шпателлар
ёрдамида тозааниши оқибатида зарарланишини катта муаммо, деб ҳисоблайди. Робот-конвейер
туфайли материални асл ҳолида сақлаб қолиш осонлашади. Ёш кашфиётчилар фикрича,
сунъий интеллект базасида автомататлашган тизим лентадаги предметларни сканерлайди,
ифлос жойларини аниқлайди ва тозалашга юборади. Инновациявий ишланмага қизиқиш
катта, у Қозоғистонда синовдан ўтиши кутиляпти.
Екатерина Леонтьева, жамоа аъзоси:
– 4 модулдан иборат, улар ўрнини алмаштириш, бирортасини олиб ташлаш
ёки ўзаро бирлаштириш мумкин. Биринчи модуль – артефакт таҳлилига жавоб беради.
Унда сунъий интеллект билан жиҳозланган камера ва турли датчиклар бор. Артефакт
сканерланади, ўлчамлари, зичлиги, мўртлиги ҳисобланади. Сўнгра тозалашга
юборилади. Лойиҳамиз бўйича кўплаб олимлар ва археологлар билан маслаҳатлашдик.
Назарбаев Университетда 20 йиллик дала тадқиқотлари тажрибасига эга археологлар,
Гарвард тадқиқотчиларига кўрсатдик. Улар лойиҳа артефактларни тозалаш вақитини
қисқартириши, сифатга зарар етмаган ҳолда қисқа муддатда кўпроқ ҳудуддни
ўрганишга ёрдам беришини айтишди. Ёзда уни амалда синаймиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

