Қозоғистон қутқарувчилари Афғонистонга учиб кетди

Қозоғистон қутқарувчилари Афғонистонга учиб кетди. Улар Ҳиротда зилзиладан жабрланганларга ёрдам беришади. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев топшириғига кўра, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 45 кишилик отряд ташкил этди. Қутқариш ишларида кинологлар, фалокатлар тиббиёти маркази врачлари ва фельдшерлар ҳам қатнашади. Отряд зарур анжомлар билан тўла таъминланган. Мутахассисларнинг барчаси тажрибали, шу жумладан, Туркиядаги офат оқибатларини бартараф этишда қатнашган. Эслатамиз, 7 октябрда Афғонистоннинг Ҳирот вилоятида 6,3 магнитудали зилзила юз берганди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.