Президент Россия Вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосарини қабул қилди

Президент Россия Вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосарини қабул қилди

Қозоғистон Президенти бугун Россия Вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари Александр Новакни қабул қилди. Томонлар икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, энергетика соҳасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Давлат раҳбари Қозоғистон ва Россия ўртасида дўстлик, яхши қўшничилик ва иттифоқчиликка асосланган ўзаро алоқалар фаол ривожланаётганини таъкидлади.  Александр Новак Қосим-Жўмарт Тўқаевга Россия Президенти саломини етказди, давлатлар ўртасидаги мулоқот ва ҳамкорлик юксак даражада эканлигини кўрсатиб ўтди.

Абдумалик Сарманов таржимаси