Экспертлар Президент Мактубига муносабат билдирди

Экспертлар Президент Мактубига муносабат билдирди

Минтақаларни ривожлантириш. Қозоғистон халқига Мактубида мамлакат Президенти шу талабни илгари сурди. Қосим-Жўмарт Тўқаев минтақаларнинг молиявий мустақиллигига эришиш ва маҳаллий ўз-ўзини бошқаришни такомиллаштириш учун тегишли чора-тадбирлар кўришни топширди. Экспертлар таъкидлашича, бу вазифалар «Тингловчи давлат» концепциясига тўғри келади. Яъни ҳар бир фуқаро ўзи яшаётган ҳамжамиятни ривожлантиришга ҳисса қўшиши мумкин. Қишлоқ ҳокимлари бевосита сайланиши ҳам муҳим қадам бўлди. 2024 йилда пилот тартибида туман ҳокимлари ҳам сайлов йўли билан танланади.

Кирилл Петров, сиёсатшунос:

– Агар улар фақат юқорига ҳисобот бериб ўтирмай, ўзлари раҳбарлик қилаётган фуқаролар қандай муносабатда бўлишини ҳам ҳисобга олса, марказдан буйруқ келишини кутиб ўтирмай, муаммоларни ҳал қилишни кўпроқ ўйлайдиган бўлади. Мактубда бу нарса аниқ-тиниқ маълум қилинган. Президент давлат девони кўнгилдагидек ишлаши учун юқоридан берилган босим етарли эмас, деб ҳисоблайди, Яъни аҳолига у ёки бу даражада ҳисобот бериш зарурати Қозоғистон кўзда тутилган даражада модернизация қилиниши учун керак.

Шунингдек, Давлат раҳбари 2022 йилдан энг кам маош миқдори оширилишини билдирди. Ҳозирги қирқ икки ярим мингдан 60 минг тенгегача оширилади. Энг кам маош миқдори кўтарилиши ички истеъмол ортиши шаклида ижобий иқтисодий самара беради. Экспертлар ҳисобига кўра, бу қадам ялпи ички маҳсулот қўшимча 1,5 фоизга ошишига туртки беради.

Айгул Ракишева, Оилани ўрганиш илмий маркази раҳбари:

- Ҳозир аҳолининг бола учун инвестиция қилиш имконияти чекланган. Ҳатто келажак учун маблағ жамғариб қўйишга ҳам пули камлик қилади. Мен буларни ўз вақтида амалга оширилган иш, деб ҳисоблайман. У қозоғистонликлар даромадини оширади.

Абдумалик Сарманов таржимаси