Астана номи қайтди, Президентлик муддати энди етти йил

Астана номи қайтди, Президентлик муддати энди етти йил

Парламент депутатлари пойтахтда бўлиб ўтган палаталар қўшма йиғилишида республика Конституциясига қўшимча киритишни тасдиқлади. Қонун лойиҳасида Президент фақат бир марта етти йил давомида давлатни бошқариши тўғрисидаги меъёр кўрсатилган. Конституциявий ўзгариш ҳокимият бирор шахс қўлида сақланиб қолиш эҳтимолини камайтиради, мамлакатда сиёсий барқарорликни мутаҳкамлайди. Шунингдек, Президентнинг ваколат муддати ва қайта сайланишини чеклаш бандлари умуман ўзгартирилмаслиги алоҳида таъкидланган. Шу тариқа, ушбу меъёр мамлакат Конституциясининг узвий қисмига айланди ва қайта кўрилиши мумкин эмас. Шунингдек, мамлакат пойтахти “Астана” деб қайта номланди. Ўзгаришларнинг яна бир блокида Конституциявий суд ҳакамлари ваколати 8 йилгача давом этиши, улар қайта тайинланмаслиги кўрсатилган. Ҳужжат имзолаш учун Давлат раҳбарига юборилди. 

Ерлан Қўшанов, Қозоғистон Республикаси Парламент Мажилиси Раиси:

- Бугун мамлакат келажагини белгилаб берувчи, давлат тузилмаларини янгидан шакллантирувчи муҳим қарор қабул қилдик. Қозоғистон янги сиёсий давр арафасида турибди. Биз мазкур узун йўл сари дастлабки қадамни ташладик. Аввалроқ умумхалқ референдуми билан бошланган Конституциявий ислоҳот сиёсий модернизация асосини ташкил қилади, бугун қабул қилинган қарор эса мамлакат янги сиёсий моделга ўтганини яққол кўрсатади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.