Қозоғистон Афонистонни Марказий ва Жанубий Осиёни боғловчи кўприк сифатида кўради, дея баёнот берди Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг алоҳида топшириқлар бўйича элчиси Талғат Қалиев Афғонистонга бағишланган халқаро конференцияда. Дипломат республикамиз мазкур мамлакат билан савдо-гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлашга тайёрлигини маълум қилди. Шунингдек, Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича ягона минтақавий ёндашувни ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади. Қозоғистон бу йўналишда икки ва кўп томонлама форматда ишлашга тайёрлигини тилга олди. Талғат Қалиев минтақавий хавфсизлик, Афғонистонда фуқаролар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, иқтисодиётни тиклаш каби масалаларни ҳал этишда самарали майдонча сифатида Тошкент анжуманининг аҳамиятини эслатиб ўтди. Таъкидлаш лозимки, форумда 20 дан зиёд давлат ва халқаро ташкилот вакиллари иштирок этди.
Талғат Қалиев, Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигининг алоҳида топшириқлар бўйича элчиси:
- Афғонистонга, минтақага бевосита чегарадош давлат вакиллари чиқишларига келсак, кўпроқ мўътадил баёнотлар берилди. Улар асосан янги афғон ҳукумати билан ўзаро ҳамкорликни тиклаш, давом эттиришга кўпроқ урғу берди. Уни турли инфратузилма лойиҳаларига жалб этиш зарурлиги таъкидланди. Бошқача айтганда, Афғонистонни минтақа жараёнларига жалб этиш, интеграциялаш масаласи муҳокама қилинди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.