Давлат раҳбари Миллий банкнинг йиллик ҳисоботини тинглади

Давлат раҳбари Миллий банкнинг йиллик ҳисоботини тинглади

Қозоғистон Миллий жамғармасидаги активлар қиймати 60 миллиард долларга етди. 4 миллиард доллардан зиёд ўсиш кузатилди. Йиллик даромад 11 фоизни ташкил қилди. Миллий банк Президентга йиллик ҳисоботини тақдим қилди.  Олий молия ташкилоти инфляция ўсиши суръатлари пасайганини маълум қилди. Ўтган йил якунларига кўра бу кўрсаткич 9 фоиздан кўпроққа камайган. Базавий ставка 14 фоизлигича қолди, депозитларда маблағни доллар шаклида сақлаш 26 йил аввалги даражага тушди. Шу билан бирга, пенсия жамғармаси тўплаган активлар миқдори ва келтираётган даромади ортган ва 17  триллион тенгедан ошган. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.