Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатилди

Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатилди

Ўсимлик мойи, ун, ёрмалар, чодир ва кийим-кечак. Қозоғистондан Афғонистонга 36 та вагонда инсонпарварлик ёрдами юборилди. Бу тадбир Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев топшириғига кўра амалга оширилди. Инсонпарварлик кўмаги темир йўл орқали етказилган. 3 тоннадан зиёд дори-дармонлардан иборат иккинчи партия эса самолётда жўнатилди. Таъкидлаш жоиз, Қозоғистоннинг Афғонистондаги Муваққат ишлар вакили маълум қилишича, мамлакатимиз афғон халқини қўллаб-қувватлаш, давлатлараро муносабатларни ривожлантиришни мунтазам давом эттирмоқда. Қозоғистон фақат гуманитар соҳадагина эмас, балки саноат, транспорт, логистика ва қишлоқ хўжалиги борасида ҳам шерикликни чуқурлаштиришга тайёр.

Абдумалик Сарманов таржимаси