Давлат раҳбари
Қосим-Жўмарт Тўқаев Украина Президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали
суҳбатлашди. Украин томони ташаббуси
билан бошланган мулоқотда Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистоннинг Украинада халқаро
ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ барқарор тинчлик ўрнатилишидан манфаатдорлиги
кўрсатиб ўтди. Президент Астана адолатли асосда тинчликка эришиш, БМТ Низомига
риоя этиш, суверен давлатлар чегаралари дахлсизлигига ҳамда яхлитлигига
асосланиб иш тутишни таклиф этганини кўрсатиб ўтди. Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг
фикрича, зиддиятларни бартараф этишда украин давлатчилигини муҳофаза қилган ва
сақлаб қолган ҳолда, вазминлик ва рационал тарзда ёндашилилиши зарур.
Абдумалик Сарманов таржимаси

