Қозоғистон қурилиш материаллари импорт ўрнини босади

Қозоғистон қурилиш материаллари импорт ўрнини босади

2022 йилнинг 11 ойи давомида ички маҳсулот бозорнинг 66 фозини эгаллади, дея маълум қилди Энержипром кз портали. Масалан, ўтган йили Қозоғистонда ишлатилган йиғма қурилиш металл конструкцияларининг 96 фоизи мамлакат ичида ишлаб чиқарилган. Заводларимизда чиқарилган ўтга чидамли цемент, қурилиш қоришмалари, шу каби бошқа материаллар бозорнинг 86,6 фоизни ташкил қилди. 2022 йилда хориждан келтирилган қурилиш материаллари ҳажми аввалги йилга нисбатан 8 фоизга камайди. Қозоғистон ичида чиқарилган қурилиш материаллари ҳажми салкам 25 фоизга ортди ва триллион тенгели кўрсаткичдан ошди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.