Жорий йилда Қозоғистонда бир қанча ТЭМ лойиҳаси ишга тушади

Жорий йилда Қозоғистонда бир қанча ТЭМ лойиҳаси ишга тушади

Туркистон вилоятида биринчи шамол ва қуёш электростанциялари қурилади. Иккита йирик лойиҳа бўйича Хитой билан ҳукуматлараро шартнома тузилди. Тегишли вазирлик маълум қилишича, йирик халқаро компаниялар ёрдамида иккита шамол парклари бунёд этилади. Бу муқобил энергия манбалари чиқарган энергиянинг 30 фоизини аккумуляциялаш имкони мавжуд. Умуман олганда, жорий йилда мамлакатда 9 та ТЭМ лойиҳаси ишга тушиши режалаштирилган. Ҳозир жами 156 та шундай объект ишлаб турибди, уларнинг умумий қуввати 3 Гвтдан ошди. Аукцион савдолари механизми орқали саралашга 91 та лойиҳа ариза берган, улар фаолиятнинг дастлабки босқичида турибди. Энергетикада экологик тоза энергия улуши ортиб бориши кутиляпти.

Сунғат Есимханов, Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири ўринбосари:

– 2025 йилга келиб тикланувчи энергия манбалари улуши 6 фоиздан ошди, 2030 йилда эса 15 фоизга етади. 2024 йилда муқобил манбалардан олинган энергия 7,5 миллиард кВт-соатга етганди. Бу эса умумий чиқарилган энергиянинг 6,4 фоизи. Ярим йил якунлари қувонарли. Йил охиригача ўтган йилга нисбатан 12-13 фоиз кўп энергия олиш ниятидамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси