Қозоғистон агросаноат мажмуасида 2023 йилда 207 та инвестициявий лойиҳа ишга туширилди. Уларнинг умумий қиймати – 164 ярим миллиард тенге. Лойиҳалар қаторида сут-товар фермалари, сабзавот ва дон омборлари, иссиқхоналар ва бошқалар бор. Йилнинг 11 ойи давомида республика қишлоқ хўжалигига 855 миллиард тенге жалб этилди. Бу эса ўтган йилдагидан 11% кўп. Соҳага барча манбаларни ҳисобга олганда 500 миллиард тенге субсидия ажратилди.
Айдарбек
Сапаров, Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири:
– 11 ой ичида
қишлоқ хўжалигида ялпи маҳсулот ҳажми 8,2 триллион тенгени ташкил қилди. 16,6 миллион
тонна дон, 2,1 миллион тонна мойли ўсимликлар ва 5 миллион тонна озуқа экинлари
йиғиб олинди. Ўтган йилдан қолган маҳсулотларни ҳисобга олганда тўпланган ҳосил
ички бозорни тўла таъминлашга етади. Қозоғистонда чорвачилик барқарор
ривожланяпти. Маҳсулот чиқариш 3,3 % кўпайди ва 3,8 триллион тенгега етди.
Мол ва парранда сони 3% 9,5 % ортди. Озиқ-овқат маҳсулотлари
чиқариш 1,9% кўпайди ва 2,9 триллион тенгега етди.
Агросаноат
мажмуаси Қозоғистон иқтисодининг асосий секторларидан бири, озиқ-овқат
хавфсизлигини таъминловчи устуни. Жорий йилда соҳани ривожлантириш учун 1
триллион 200 миллиард тенге маблағ сарфланди. Эслатамиз, давлат раҳбари
мамлакатни Евроосиё материгининг асосий аграр марказларидан бирига айлантириш
каби стратегик вазифа қўйган. Бирламчи ишлаб чиқаришдан юқори даромадли
маҳсулотлар чиқаришга ўтмасдан туриб бунга эришиш қийин. Келгуси уч йил ичида қайта
ишланган маҳсулот ҳажми 70% етишига эришиш лозим.
Абдумалик Сарманов таржимаси.