Standard&Poor's
халқаро агентлиги Қозоғистоннинг суверен кредит рейтингини тасдиқлади. Миллий иқтисодиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, у «BBB-/А-3»
даражасида, прогноз – «барқарор». Вазирликда таъкидлашларича, рейтингни юқорига кўтарган жиҳатлар – кучли солиқ тизими ва мамлакат
иқтисодиётининг ташқи бозорлардаги мавқеи. У турли таҳликалар олдини олиш учун
етарли кучга эга. Давлатнинг соф ташқи қарзи қуйи даражада, республиканинг осон сотилиши мумкин бўлган ташқи активлари ташқи таъсирлардан муҳофаза қилиш учун етарли. Умуман олганда, S&P келгуси 3 йил
давомида Қозоғистон 4 фоизга ўсишини прогноз қилган. Аналитиклар фикрича, солиқ ва маъмурият
тизимидаги ислоҳотлар даромадлар ошишига олиб келган. Шунингдек, иқтисодиётни
хилма-хиллаштириш, давлат иштироки камайиши, рақобат кучайиши
ҳам ижобий таъсир кўрсатган.