Ҳисоботга кўра, асосий факторлар сифатида мамлакат иқтисодиётида фискал ва ташқи савдо баланси кучли даражада. Улар барқарор ва нефть экспорти камайиши ҳисобига юз бериши мумкин бўлган муаммоларни юмшатиш учун етарли. Аналитиклар таъқидлашича, ҳукумат самарали макроиқтисодий сиёсат юритяпти. У инвестициявий дастурлар асосида иқтисодиётни диверсификациялаш, инвестициявий иқлимни қулайлаштириш, давлат иштирокини қисқартириш, солиқ сиёсатини барқарорлаштириш, давлат харидларини ислоҳ этиш, бизнес учун маъмурий тўсиқларни бартараф этишга қаратилган. Экспертлар фикрича, нефтда бошқа соҳаларда барқарор ўсиш хорижий инвестициялар ёрдамида қўллаб-қувватланади. Умуман олганда, рейтинг агентлиги Қозоғистон иқтисодиёти жорий йилда 4 фоиздан зиёд, 2023-2026 йилларда ўртача 4 фоиз ўсиши прогноз қилинди.
Абдумалик Сарманов таржимаси