Ставка пасайиши маҳаллий автомобиллар нархига таъсир қилмайди

Ставка пасайиши маҳаллий автомобиллар нархига таъсир қилмайди

Утилизация йиғими ставкаси пасайтирилиши маҳаллий автомобиллар нархига таъсир ўтказмайди. Бугун брифингда тегишли вазирлик вакиллари тушунча бергани каби, утилизация йиғими улар нархига ҳеч қачон қўшилмаган. Қозоғистонликлар орасида оммалашган барча машина моделлари маҳаллий заводларда ишлаб чиқарилади. Мамлакат Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирининг ўринбосари Марат Қарабаев ўтган йилги статистикани маълум қилди. 2021 йилда сотилган жами автоуловнинг 65 фоизи республикамизда йиғилган. Қолган 35 фоизи импорт қилинган бўлиб, шу харажатларни қоплашига тўғри келган. Дарвоқе, вазирлик вакили нима сабабдан утилизация йиғими автосаноатга қайтарилаётгани, нима учун, масалан, экологик муаммолар ечимига йўналтирилмаётганига ҳам изоҳ бериб ўтди.

Марат Қарабаев, Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазири ўринбосари:

- Қонунчиликда кўзда тутилганидек, утилизация йиғими машиналар учун тўловдан ташқари ички бозорни ҳимоя қилишга ҳам қаратилган. Бу биринчидан. Иккинчидан, бу - инвестиция жалб қилиш механизми. Бунда, таъкидлашни истардимки, шу ёки бошқа йўл билан давлатлар ўз бозорини муҳофазалайди. Худди шундай утилизация йиғими Россия Федерацияси, Беларусь ва Ўзбекистонда ҳам мавжуд. Яъни экологияни муҳофаза қилишдан ташқари, бу маҳаллий бозорни ҳимоялаш механизми ҳамдир.

Хуршида Абдуллаева таржимаси