Бугунги кундан бошлаб «Оила рақамли харитаси» ишга тушади. Ахборот тизими пилот тартибда ишлайди. Меҳнат в аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги маълум қилишича, харита кутиб турмай, аҳолига давлат ёрдами етказиб бериш, яъни, ариза беришларини кутмаслик имконини яратади. Лойиҳа бир неча босқичда амалга оширилади. Биринчи навбатда 9 турдаги нафақат ва ижтимоий ёрдам тарқатиш йўлга қўйилади, иккинчисида ижтимоий муҳофаза хизматларини кенгайтириш мўлжалланган. 2024 йил январь ойидан харитага соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасидаги давлат кафолатлари ҳам киритилади. «Оила рақамли харитаси»да 19 миллион 400 минг нафар фуқаро тўғрисида маълумот тўпланган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.