Жаҳон пандемиядан чиққанича йўқ, лекин унинг якунига яқинлашаётганга ўхшайди. Гамалея номли эпидемиология ва микробиология илмий тадқиқот маркази бош илмий ходими шундай баёнот берди. Вирусолог Анатолий Альтштейннинг фикрича, энди COVID-19нинг янги тўлқинлари бошланиш эҳтимоли жуда кам. Касалланиш ҳолатлари камайиб боради. Лекин пандемия тугаганидан кейин ҳам оғир шаклда касалланиш, ўлим ҳолатлари йўқолиб кетмайди, фақат камаяди. Аввалроқ ўта хавфли инфекциялар бўйича мутахассислардан бири сайёра даражасидаги коронавирус пандемияси 2022 йилда тугаши мумкинлигини айтганди.