Давлат раҳбари Россия Президенти билан телефон орқали гаплашди

Давлат раҳбари Россия Президенти билан телефон орқали гаплашди

Қосим-Жўмарт Тўқаев телефон орқали суҳбата Россия Президенти Владимир Путин ва Россия халқига Доғистонда кўплаб қурбонларга олиб келган террор ҳаракатлари юзасидан ҳамдардлик билдирди. Давлат раҳбари таъкидлашича, Қозоғистон тинч аҳолига қарши қаратилган ҳар қандай ваҳшийлик ва зўравонликни қоралайди ҳамда уни минтақавий ва халқаро хавфсизликка таҳдид, деб ҳисоблайди. Томонлар терроризм ва экстремизмга қарши курашда тиғиз ҳамкорликнинг муҳимлигини таъкидладилар. Президентлар, шунингдек, Астана ўтказилиши кутилаётган Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти саммити кун тартибини муҳокама қилишди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси