Қозоғистонлик ўқувчилар Кремний водийсида ўз лойиҳасини тақдим этади

Қозоғистонлик ўқувчилар Кремний водийсида ўз лойиҳасини тақдим этади

Қозоғистонлик ўқувчи қизлар АҚШдаги халқаро танловда иштирок этади. Саккиз ёшли Айша Есет ва Ева Журкина сунъий интеллект асосида мобил илова яратишди. У кохлеар имплантати қўйилган болаларнинг нутқи ва эшитиш қобилиятини ривожлантиришга ёрдам беради. Ёш кашфиётчилар Кремний водийсида, Technovation Girls танлови финалида ўз ихтиросини тақдим этади. Ушбу анжуманда 70 мамлакат вакиллари иштирок этади.

Айша Есет, Technovation Girls 2024 танлови финал иштирокчиси:

– Бу мавзуни дугонамиз Айлинга ёрдам бериш учун танладик. У туғма эшитмайди. 2-3 ёшга тўлганида қулоқчаларига кохлеар имплантатлари қўйишди. Айлин ҳозир 7 ёшда.

Ева Журкина, Technovation Girls 2024 танлови финал иштирокчиси:

– Бизнинг илова келажакда Қозоғистондаги бошқа болаларга ҳам ёрдам бериши мумкин. Уни рус, қозоқ тилларига ҳам таржима қилмоқчимиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси