Қозоғистон коллежлари
талабалари халқаро сертификатлар ола бошлайди. Бу эса уларнинг касбий малакаси
глобал даражада тан олинишига йўл очади. Ишчи касблар йили муносабати билан
рўёбга чиқарилаётган бу ташаббус техник ва касбий таълим натижаларини тасдиқлаш
имконини беради. Сертификатлаш 152 давлат, шу жумладан, АҚШ, Канада, Европа,
Осиё, Яқин Шарқ ва Австралия давлатларида тан олинган Certiport майдончасида
амалга оширилади. Сертификатлар Қозоғистон ва ундан ташқарида яроқли бўлади.
Мереке Амангельдиқизи, Қозоғистон
Республикаси Маориф вазирлиги
расмий вакили:
-
Қозоғистондаги биринчи тасдиқдан ўтган тест маркази «Talap» МҲЖ базасида ва
мамлакатнинг бешта коллежида очилди. Дастлабки халқаро сертификатлар берилди, тўрт
нафар талаба касбий малакасини тасдиқлатди. Бу эса уларнинг меҳнат бозорида рақобатбардошлигини оширади, хорижда малака
оширишига имкон беради.
Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон дунё таълим ва меҳнат майдонидаги касбий таълим тизимига интеграция бўлишда давом этмоқда. Шу тариқа, ёш мутахассислар халқаро майдонда ўз салоҳиятини намойиш қилишлари имконияти очилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

