Астанада яшил логистика
ва соҳани рақамлаштиришга бағишланган талабалар ишлари танлови ўтказилди. Унда Қозоғистон
ва Марказий Осиё олий ўқув юртлари вакилари қатнашди. Ташаббус минтақа
инновациявий ечимларини қўллаб-қувватлаш, транспорт-логистика соҳасини
ривожлантиришга қаратилган. Унда Maqsut Narikbayev University жамоаси ғалаба
қозонди. Энг кучлилар қаторига Қозоғистон – Германия университети ва
Қирғизистон давлат техник университети ҳам кирди.
Бегимай Мамаева, Қирғизистон
давлат техник университети талабаси:
- Қирғизистонда бу
соҳа фаол ривожланяпти. Шунингдек, мутахассислар тайёрлаш учун тегишли факультетлар
очиляпти. Бизда логистика факультети ажралиб чиқди. Бу ерга гидроҳилдирак олиб
келдик. У логистикада яшил технологияларни ривожлантиришга хизмат қилади.
Танлов Ёш логистлар
форуми доирасида ташкил қилинди. Бу тадбир пойтахтда учинчи марта ўтказиляпти. Жорий
йилда унда Қозоғистон ва минтақа давлатларидан 100 нафар талаба, ёш мутахассис
қатнашди. Стартап-лойиҳалар тақдимотидан ташқари, анжуманда соҳанинг етакчи мутахассислари
иштирокида панель сессиялар ўтказилди.
Нурлан Игембаев, Қозоғистондаги
Қироллик Королевского логистика ва транспорт
институти президенти:
- Институт минтақада
янги стандартларни ишлаб чиқяпти, уларга кўра таълим берилади, академик таълим
дастурлари жорий этилади. Интеграцияланади. Шу тариқа, мутахассислар дунё
саҳнасида талабга эга бўлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

