Астанада экпортчилар форуми ўтказилади

Астанада экпортчилар форуми ўтказилади

Қозоғистон глобал маркетплейсларда фаолиятини кенгайтиряпти. Жорий йилда Хитойнинг Alibaba ва JD.com майдончалапмда яна бир қанча миллий павильонларимиз иш бошлайди. Уларда мамлакат ишлаб чиқарувчилари  маҳсулотлари – турли товарлар ва IT-хизматлар тақдим этилади. «Qaz Trade» экспорт акселерацияси ва таълими гуруҳи етакчисининг таъкидлашича, яқин келажакда Яқин Шарқ майдончаларида ҳам Алмати ва Дубайда рўйхатдан ўтган Қозоғистон стартапларининг шу каби савдо нуқталари ташкил этилади. Шу билан бирга, мамлакат брендлари офлайн-савдо ва кўргазмаларда ҳам тақдим этилади. Масалан, Хитой ва БААда ҳозирнинг ўзида савдо уйлари мавжуд, Москвада яна битта павильон ишга тушиши, Қарағандида юк ва авиаташувларни тўплаш имконини берувчи логистика хаблари яратилади. Қозоғистон экспортчилари учун очиладиган янги истиқболлар бўйича Астанадаги янги ихтисослаштирилган форумда маълум қилинади. У ушбу ҳафтада иш бошлайди.   

Алмас Ихсанов, «Qaz Trade» ҲЖ Экспорт акселерацияси ва таълими гуруҳи етакчиси: 

- Самарадорликни ошириш учун мазкур форум «Expo Goods Central Asia» кўргазмаси билан бир вақтда, 11-13 июнда ўтказилади. Бу майдончага мамлакат бизнеси ва хорижий ҳамкорларни жалб қиламиз. Экспортчилар ва хорижий ҳамкорлардан ташқари ритейлерлар ҳам келади. Товар ишлаб чиқарувчиларимиз, шу жумладан, экспортга мўлжалланган лойиҳаларни сотиш имкониятлари юзасидан хорижлик ҳамкорлар билан тиғиз алоқалар боғлашга муваффақ бўлишади. Бу эса маҳсулот чиқаришга ўз улушини қўшади. 

Умуман олганда, Қозоғистон  қайта ишланган товарларни ташқи бозорларга чиқариш бўйича фаол иш юритяпти. 2024 йилда бундай маҳсулот экспорти салкам 12 фоизга ортди ва 28 миллиард долларни ташкил қилди. Асосий харидорлар қаторида Россия, Хитой, Германия, Ўзбекистон ва Туркия бор. Бундан ташқари, Африка ва Жанубий-Шарқий Осиё бозорлари ўзлаштириляпти. 

Абдумалик Сарманов таржимаси