Қозоғистон ўқувчилари Ҳиндистондаги танлов ғолиби бўлишди

Қозоғистон ўқувчилари Ҳиндистондаги танлов ғолиби бўлишди

Қозоғистон ўқувчилари сунъий интеллектга асосланган инновациявий алгоритм ишлаб чиқишди. Бу ноу-хау муаллифларига Ҳиндистонда бўлиб ўтган халқаро стартап-танловида ғалаба олиб келди ва хорижлик инвесторлар қизиқишини уйғотди. Айти лойиҳани Чимкент интеллектуал мактаби ўқувчилари: Нурасил, Алибек ва Кирилл ишлаб чиққан. Ёш кашфиётчиларнинг фикрича, инновациявий алгоритм маълумотларни тартибга келтиради ва уларни қайта ишлаш вақтини қисқартиради. Тизим катта ҳажмдаги ҳужжатлар билан ишлаётганлар учун қулайлик яратади. Фойдаланувчиларнинг зарур маълумотларни топишига, ахборотни тизимга келтиришга ёрдам беради

Нурасил Жумахан, ўқувчи:

- Сиз дастурга маълум бир маълумотни киритасиз. Масалан: менга тоғлар тасвирини топиб бер. Сунъий интеллект талабингизни қайта ишлайди ва махсус папкага файлларни тўплайди. Шу тариқа, сиз иш вақтини тежайсиз. Алгоритм сонлар, рамзлар, битиклар ярата олади, фойдаланувчига зарур ахборотни маълум асосда тартибга келтиришда ёрдам беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси.