Қозоғистон қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

Қозоғистон қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

Қозоғистон ва БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти қишлоқ хўжалиги ва сув захиралари соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради. Бош вазир ташкилотнинг бош директори ўринбосари - Европа ва Марказий Осиёдаги минтақавий вакили Виорель Гуцу билан қатор қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди.  Меҳмон Қозоғистоннинг агросаноат секторидаги салоҳияти катталигини тилга олди ва қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожлантириш борасида ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади. Ўлжас Бектенов мамлакат агросаноати ютуқларини кўрсатиб ўтди. Бугунги кунда 80 мамлакатга маҳсулот экспорт қилиняпти. Озиқ-овқат хавфсизлиги глобал индексида Қозоғистон 113 давлат ичида 32-ўринда. Ўтган йили ялпи маҳсулот ҳажми 13,7 фоизга ошди. Умуман олганда, Қозоғистон 70 фоизгача қўшимча қиймат бериши учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни кенгайтиради, Ўтган уч йил ичида агросаноат соҳасида 4,8 миллиард доллар қийматга эга 600 тадан зиёд инвестициявий лойиҳа рўёбга чиқарилди. Бу мақсадларга эришида FAO муҳим стратегик ҳамкор ҳисобланади, деди Ҳукумат раҳбари.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси