Мажилисда ҳарбий ҳамкорлик ҳақидаги қонун лойиҳаси маъқулланди

Мажилисда ҳарбий ҳамкорлик ҳақидаги қонун лойиҳаси маъқулланди

Қозоғистон ва Россия ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилади, минтақавий хавфсизликка таҳдидларга қарши биргаликда курашади. Мажилис депутатлари икки давлат ўртасидаги шартнома ратификациясини маъқуллади. Янги ҳужжат қабул қилингач, 1994 йил 28 мартидан бери амалда бўлган аввалги қонун ўз кучини йўқотади. Янги келишувлар тезкор ва ҳарбий тайёргарлик, тинчликсеварлик фаолияти, ҳарбий таълим, фан ва икки тарафлама меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш борасида қўшма ҳаракатларни кўзда тутади. Шунингдек, шартнома ратификацияси икки давлат ҳарбий вазирликлари ўртасида тажриба алмашинувини йўлга қўйиш имконини беради.

Дарин Туяқов, Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазири ўринбосари:

- Ҳужжат ратификация қилиниши хавфсизликни таъминлаш мақсадида қўшин киритишни бирга режалаштириш, минтақавий хавфсизликка таҳдидларга қарши биргаликда курашиш, шунингдек, халқаро шериклик доирасида, маданият, спорт ва кўплаб бошқа йўналишларда ҳамкорлик қилишга замин яратади. Россия Қозоғистоннинг стратегик ҳамкори саналади.

Абдумалик Сарманов таржимаси