Қозоғистон ва Гвинея-Бисау президентлари «Астана» халқаро молиявий марказига юоришди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳамда Умару Сисоку ЭмбалОга ташкилотнинг асосий фаолият йўналишларини кўрсатишди. Молия маркази бошқарувчиси маълум қилишича, ушбу майдончада икки давлат инвестициялар, «яшил» ва ислом молияси, шунингдек, молия соҳаси учун кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик қила олади. Сўнгра давлат раҳбарларига Марказий Осиёдаги дастлабки прецедент ҳуқуқига асосланган АХММ суди билан таништиришди. Президентлар Халқаро арбитраж маркази ва Яшил молия маркази, АХММ молиявий хизматларни тартибга келтириш қўмитаси ва марказдаги фаолиятнинг ўзига хос жиҳатлари билан танишишди. Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда АХММ орқали мамлакатга 14 миллиард доллар инвестиция жалб этилди, шундан 6,7 миллиарди Astana International Exchange биржаси орқали олинди. Ҳозир марказда 85 давлатдан келган 3 минг 400 та компания рўйхатдан ўтган, шундан 6 таси – Африка қитъасидан.
Абдумалик Сарманов таржимаси

