2023 йилда Жамбил вилоятидаги 2400 гектар қумли участкага саксовул ўтқазилган. Бу эса минтақадаги табиий экотизимни асраш ва қайта тиклашга ёрдам
беради.
Ўз вақтида қабул қилинган чора-тадбирлар туфайли бу
ерда қум босишини тўхтатишга эришилди. Айтиш керак,
вилоятда ҳар йили
ўртача 5-7
минг гектар ерга саксовул
ниҳоли экилади.
Масалан, 2022 йилда 24 ярим миллион ниҳол ўтқазилган бўлса, 2023 йилнинг 7 ойида 31 миллионта кўчат ўтқазилган. Шу билан бирга, Жамбил вилоятида
Қозоғистон Президенти топшириғига кўра, ўрмон фондини кўпайтириш бўйича
иш олиб борилмоқда.
Минтақада тасдиқланган ўрмонларни қайтадан тиклаш ва
ўрмонзорлар барпо этиш режасига асосланган ҳолда, Жамбил вилоятида 2025 йилгача 140 миллиондан кўпроқ дарахт
экиш вазифаси турибди.
Бақит Серибаев, «Кўктерек» ўрмон ва ҳайвонот оламини муҳофаза қилиш муассасаси
раҳбари:
– Саксовул тутиб кетди, кўнгилдагидек ўсяпти. Кейинги пайтларда табиий резерватлар
майдони 20 минг гектарга етди, бу эса ўрмон захираларини қўриқлаш тизимининг
самарадорлигини кўрсатади.
Талғат Асқаров, ўрмончи:
- Натижаларга келсак, бугунги кунда «Кўктерек» ўрмончилик масканида 300
бошга яқин жайрон ҳисобга олинган. Бу – биз кейинги авлодлар учун асрашимиз
лозим бўлган мерос. Бу ишларга қўшимча равишда 800 гектар майдон тупроғини
ниҳол экишга ҳозирладик. Бу иш 2024 йил баҳорида бошланади.
Жамбил вилояти табиий захиралар ва табиатдан фойдаланишни тартибга
солиш бошқармаси маълумотларига кўра, минтақада давлат ўрмон фондининг умумий
ҳажми деярли 4 ярим миллион гектарни ташкил этади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.