Қозоғистон ва
Европа Иттифоқи стратегик шерикликни мустаҳкамлашда давом этмоқда. Брюсселда
бўлиб ўтган давра суҳбатида Европарламентнинг учта фракцияси депутатлари,
шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари билан алоқалар бўйича делегация аъзолари
икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.
Улар Қозоғистоннинг иқтисодий тараққиёти ва мамлакатда сиёсий модернизация,
давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, институтларни демократлаштиришга
қаратилган ислоҳотларни қайд этди. Европалик экспертларнинг фикрича, Қозоғистон
танлаган йўналиш унинг Европа Иттифоқи учун жозибадор ҳамкор сифатида
аҳамиятини оширади. Бу тажриба Марказий Осиё, Европа учун қизиқарли.
Мишель А. де Кемметер, Брюссел бошқарув мактабининг таклиф этилган профессори:
- Европа учун бу илҳомлантирувчи мисол. У биз учун
керак, чунки Европада ўзаро бўлиниб олганмиз. Ўзгаришлар Қозоғистон ҳукумати
бизга бераётган жуда кучли сиёсий ва геосиёсий мужда. Тарихий давр кечяпти -
янги геосиёсий мувозанат Қозоғистонга Марказий Осиёдаги мавқеини мустаҳкамлаш,
Европага эса мамлакатни ва биргаликда ривожлантиришимиз зарур бўлган
имкониятларни яхшироқ билиш имконини бермоқда.
Транспорт соҳасидаги ўзаро боғланишни, шу жумладан,
Ўрта йўлакни ривожлантириш, Қозоғистон ва Европа ўртасида бевосита авиақатновни
кенгайтириш, шунингдек, Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасида виза режимини
соддалаштириш бўйича музокараларни илгарилатиш масалаларига эътибор қаратилди.
Пьер Пимпи, Евродепутат:
- Мамлакатингиздаги воқеалар, амалга оширилаётган
ислоҳотларни диққат билан кузатиб бораман. Ўйлайманки, мамлакатингиз аҳамияти
тобора ортяпти. Сабаби, Россия ва Хитой ўртасидаги географик жойлашув, нодир ер
минералларига бой замин. Қозоғистон, Франция ва Европа Иттифоқи
савдо ҳажмини ошириши зарур, деб ҳисоблайман. Шунинг учун бу ерга келдим.
Абдумалик
Сарманов таржимаси.

