Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Дональд Трамп билан телефон орқали суҳбатлашди ва уни Америка Қўшма штатлари Президенти этиб сайланиши муносабати билан табриклади. Сиёсатчилар савдо, инвестиция ва ядро қуроли тарқалиши олдини олиш бўйича стратегик ҳамкорликни ривожлантириш тарафдори эканлигини тасдиқлашди. Қосим-Жўмарт Тўқаев халқаро масалаларда Қозоғистоннинг мавқеини баён қилди. Ҳамкорликнинг юксак ўсиш суръатини таъминлаш учун президентлар мунтазам алоқада бўлиш ҳақида келишиб олишди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

