Астанада бўлиб ўтган «Марказий Осиё – Хитой» форумида томонлар умумий қиймати 24 миллиард доллар бўлган 58 шартномага эришди. Шу жумладан, Алмати вилоятида «яшил» энергетика, логистика, агросаноати мажмуаси соҳаларида умумий қиймати 6 миллиард доллар бўлгвн 7 та ҳужжат расмийлаштирилди. Ушбу йўналишгларда Астана шаҳри, Қизил Ўрда ва Туркистон вилоятларида ҳам қўшма лойиҳалар рўёбга чиқариляпти. Бош вазир Ўлжас Бектенов Осмон ости мамлакати билан тузилган шартномалар юзасидан йиғилиш ўтказди. Унда давлат раҳбарлари эришган келишувларни рўёбга чиқариш масаласи кўрилди. Хитой – Қозоғистон иқтисодининг етакчи инвесторларан бири. 2005 йилдан буён 26 миллиард доллардан зиёд сармоя келтирган. Ҳозир умумий қиймати 66 миллиард доллардан кўпроқ бўлган 224 та саноат лойиҳаси рўёбга чиқариляпти. Бош вазир келтирилаётган инвестициялар ҳажми 2029 йилгача 150 миллиард долларга етиши шартлигини таъкидлади. Шуни ҳисобга олган ҳолда тизимли иш юритиш, қўшма лойиҳаларни ишга тушириш, нохомашё экспортини кенгайтириш бўйича фаолият керак.
Ўлжас
Бектенов, Қозоғистон Республикаси:
- Давлат раҳбари таклифига кўра Қозоғистонга ХХР раисининг ташрифи яна бир марта сиёсий ва иқтисодий ҳамкорлик даражаси ортиб бораётганини кўрсатди. Ҳар бир лойиҳа бўйича амалга оширила ётган ишларни шахсан ўзим назорат қиламан. Ҳар томонлама ёрдам бериб бораман.
Абдумалик Сарманов таржимаси

