Бугун Қозоғистон Президенти Евроосиё иқтисодий комиссияси коллегияси раисини қабул қилди. Бақитжан Сағинтаев асосий фаолият йўналишлари, шунингдек, Қозоғистоннинг ЕОИИ органларида 2026 йилдаги раислик давомидаги мақсадларининг рўёбга чиқарилиши ҳақида ҳисобот берди. Қосим-Жўмарт Тўқаевга интеграциявий бирлашма давлатларининг ЕОИИ доирасида сунъий идрокни масъулиятли ривожлантириш тўғрисидаги Қўшма баёноти устидаги иш якунлангани борасида ахборот берилди. Бундан ташқари, Бақитжан Сағинтаев Евроосиё Олий иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилиши ва V Евроосиё иқтисодий форумига тайёргарликнинг бориши ҳақида ҳам сўзлаб берди. Тадбирлар Астанада 28-29 майда бўлиб ўтади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

