Қозоғистон харитасида янги шаҳар пайдо бўлди. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Ақмўла вилоятидаги Қўсши қишлоғини шаҳар сифатида рўйхатга олиш хусусида қарор қабул қилди. Мазкур аҳоли манзили вилоят аҳамиятига эга шаҳарга айлантирилди. Таъкидлаш лозимки, пойтахтга яқин ҳудудда жойлашган Қўсшида 50 минг нафардан зиёд одам яшайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.