Қозоғистонда «яшил» ипотека ишга тушади

Қозоғистонда «яшил» ипотека ишга тушади

Қозоғистонда янги йилдан бошлаб «яшил» ипотека ишга тушади. «Ўтбаси банк» энергия тежовчи уй-жой мажмуаларидан квартира харид қилаётганларга шундай турдаги кредит бериши мумкин. Улар «яшил» стандартларга жавоб бериши зарур. Дастурга кўра, дастлабки бадал 20 фоизни ташкил қилади. Молия ташкилоти берган маълумотга кўра, мижозлар қарзни олдиндан олиши ҳам мумкин. Ипотека ставкаси 12,5 фоизни ташкил қилади. Лекин бу устама фақат 10 йил давомида амалда бўлади. Кейин эса 3,5-5 фоизгача камаяди. Кўпи билан бир фуқарога 35 миллион тенгегача берилади. Кредит фақат янги қурилган уй сотиб олиш учун ишлатилиши мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси