Давлат раҳбари Молиявий мониторинг агентлиги раисини қабул қилди

Давлат раҳбари Молиявий мониторинг агентлиги раисини қабул қилди

Молиявий мониторинг агентлиги дунёдаги энг йирик криптобиржа – Binance билан меморандум имзолади. Бу иш жиноятдан келган даромад ва рақамли активлар ёрдамида терроризмни молиялаштиришга қарши кураш доирасида амалга оширилди. Агентлик раҳбари Жанат Элиманов давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаевга шундай ҳисобот берди. Президент сўнгги 10 ой ичида олиб борилган ишлар ҳисоботини тинглади. Бу давр мобайнида 25 та молиявий пирамида йўқ қилинган. Қозоғистонликларга 8 миллиард тенге маблағ қайтарилган. Агентлик қатор жиноятчи гуруҳлар ва маблағларни ноқонуний нақд пулга айлантираётган гуруҳларни фош қилган. Умуман олганда, Жанат Элиманов маълум қилишича, агентлик кўрган чора-тадбирлар 300 миллиард тенгедан зиёд зарар ўрнини қоплаш ва активларни қайтариш имконини берган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.