Буюк қозоқ оқинлари ижодида миллий ўзига хослик

Буюк қозоқ оқинлари ижодида миллий ўзига хослик

Буюк қозоқ шоир-ёзувчилари дунёга халқимизнинг миллий ва маданий ўзига хослигини очиб бермоқда. Колоритини кўрсатади, маиший турмуши ва яшаш тарзини тасвирлайди, миллат руҳиятини англашига ёрдамлашади. Мустақилликнинг 30 йиллиги, Жамбил Жабаевнинг 175 йиллиги ва Муқағали Мақатаевнинг 90 йиллигига бағишланган «Миллат ифтихори» халқаро давра суҳбати иштирокчилари шундай фикр билдирди. Онлайн-форматда ўтказилган тадбирда Қозоғистон ва Швеция маданият ва фан арбоблари иштирок этди. Иштирокчилар адабиёт халқнинг маънавий ўзига хослигини аниқ кўрсатиб бериши хусусида якдил тўхтамга келди.

Уалихан Қалижанов, филология фанлари доктори, олим:

- Биз урф-одатларимизни, анъаналаримизни сақлаб қола олдик. Дунёга миллий ўзлигимизни намойиш эта оламиз. Биз суверен давлатмиз ва инсоният тараққиётига маънавий улуш қўшамиз. Қандай қилиб? Адабиётимиз, тарихимиз воситасида. Бугунги конференциямиз онлайн тарзда ўтаётган бўлса ҳам «Европага дарча» вазифасини ўтай олади. Биз дунёга ўзига хослигимизни, менталитетимизни кўрсатишимиз зарур.

Абдумалик Сарманов таржимаси