Жорий йилда 380 мингдан ошиқ бола биринчи синфга боради

Жорий йилда 380 мингдан ошиқ бола биринчи синфга боради

Қозоғистонда 1-синф учун аризалар қабул қилиш давом этмоқда. Таълим ва фан вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, ҳозирга қадар 285 мингта ариза берилган. Янги ўқув йилида мактабларнинг 1-синфига 380 мингдан зиёд бола бориши кутилмоқда.

Бунда ота-оналар мактабни танлаши ва ҳужжат тўплаши учун муддат 1 апрелдан 1 августгача узайтирилди. Илгари ҳужжатлар 1 июндан 30 августгача қабул қилинган. Шу тариқа, мактабларда синфлар эртароқ тўлдирилади, ўқитувчилар ўртасида дарс соатлари эрта тақсимланиб, синф сонига кўра устозлар таркиби олдиндан аниқланади. Бундан ташқари, 10 августдан кейин мактаболди тайёргарлигидан ўтмаган болалар учун машғулот гуруҳлари иш бошлайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси