Нобель мукофоти совриндорлари, шунингдек, халқаро компаниялар вакиллари билан мулоқотда бўлиш, саволлар бериш. Пойтахт аҳолиси шундай имкониятга эга. Астанада Nobel Fest бўлиб ўтяпти. У 6 давлат, хусусан, Озарбайжон, Хитой, Германия, Туркия, Покистон ва Ўзбекистондаги ёш олимларни бир ерда жамлади. Айтиш жоиз, ушбу йирик халқаро нотижорат технологик ва илмий-таълимий тадбир бу йил бешинчи бор ўтказилиши. Ўтган вақт ичида онлайн-мунозараларда икки юз мамлакатдан ярим миллионга яқин айти-мутахассислар, муҳандислар, астроном ва бошқа экспертлар қатнашди. Фестиваль мақсади – глобал илм-фанни дунёнинг ҳар бурчида қўл етарли қилиш.
МАҚСАТ ҚУРБЕНОВ, NOBEL FEST АСОСЧИСИ:
- Анъанага кўра, Нобель совриндорлари сўнгги илмий ютуқларни қайта тарқатувчилар саналади, ривожланаётган давлатлар учун бу муҳим, чунки эртага нима бўлиши ҳақидаги савол ҳамиша долзарб. Жанубий Корея ва Тайванда шундай қилинади.
АРТЁМ ОГАНОВ, НАЗАРИЁТЧИ- КРИСТАЛЛОГРАФ:
- Бу 5-Нобель фестивали. Шу пайтгача фақат Қозоғистонда ўтказиларди. Дастлабки 4 таси онлайн ўтган. Бу илк оффлайн тадбир. Ҳар қандай одам учун, у нима билан шуғлланмасин, энг манфаатли тамойиллардан бири – энг яхшилар билан мулоқотда бўлишдир. Бу фақат олимларга эмас, рассомлар, спортчиларга ҳам тааллуқли.
Хуршида Абдуллаева таржимаси.