Қозоғистон уч мамлакат билан қуруқлик чегараларини очди

Қозоғистон уч мамлакат билан қуруқлик чегараларини очди

Бугундан бошлаб Қозоғистон Қирғизистон, Ўзбекистон ва Россия билан қуруқлик чегараларини очади. Эслатамиз, Короновирус инфекцияси тарқалишига йўл қўймалик бўйича Маҳкамалараро комиссия 6 апрель куни шундай қарорга келганди. Айни вақтда, авипарвозлар орқали давлат чегарасини кесиб ўтишдаги барча чекловлар олиб ташланди. Фақат ковид бўйича салбий натижали ПЗР-тестдан ўтгани тўғрисида маълумотнома ёки тўла вакцинация ҳамда ревакцинациялангани ҳақида ҳужжат талаб қилинади. Бу талаб мамлакатда яшаш учун ижозат олган хорижликларга ҳам, қозоғистонликларга ҳам тааллуқли. Вакцинация паспорти тан олинган мамлакатлар фуқаролари ўз мамлакати ҳужжати билан кела олади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.