Қозоғистон халқаро парвозлар сонини оширади

Қозоғистон халқаро парвозлар сонини оширади

Ҳафтасига 352 дан 433 тагача. Мамлакатда эпидемиологик вазият яхшиланиши ва карантин чекловлари олиб ташланиши ортидан Қозоғистон халқаро авиақтановни тиклаш ва кенгайтириш йўлидан боряпти. Фуқаро авиацияси қўмитаси берган маълумотга кўра, ёз даврида туристлар эҳтиёжини қондириш учун 99 йўналишда, шу жумладан, Туркия, Миср, Грузия ва Россия давлатларига мунтазам амалга оширилади. Бундан ташқари, Италия, Чехия ва Грецияга янги авиарейслар очилади.