Қозоғистонда ёшлар учун рақамли майдонча очилади

Қозоғистонда ёшлар учун рақамли майдонча очилади

Қозоғистонда ёшлар учун рақамли майдонча барпо қилинади. Унда ёшлар фуқаролик жамиятини ривожлантириш, давлат девонини такомиллаштириш, ўз бизнесини очишга оид таклифлари, фикрлари, ғояларини қолдириши мумкин. Бош вазир ўринбосари Ерали Тўғжановнинг ёшлар ташкилотлари билан учрашувида шундай баёнот берилди. Келгуси референдумнинг ўзига хос жиҳатлари ҳам муҳокама қилинди.

Ерали Тўғжанов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари:

- Бугунги кунда ёшларнинг саволлари кўп. Шу жумладан, референдум тўғрисида ҳам. Уларнинг кўпчилиги овоз бериш ниятида эканлигиан жуда мамнун бўлдим. Улар ўзгаришлар билан қизиқаяпти. Ижтимоий  лифтларнинг ишлаши ёки имтиёзли кредитлар берилиши кўп жиҳатдан янги ўзгаришларга боғлиқлигини тушуниб етган. Улар ҳаммаси бир-бири билан боғланганини билади.

 

 Абдумалик Сарманов таржимаси.