Қозоғистондаги вилоят марказларида шаҳарсозлик кенгашлари пайдо бўлади. Улар таркибига шу соҳада ишлаётган малакали мутахассислар киритилади. Мисол учун, Алматида шундай кенгаш шаклланган бўлиб, 1 августдан иш бошлайди. Бу ҳақда мамлакат Архитекторлар уюшмаси президенти маълум қилган. Серик Султанғали айтганидек, ҳокимликларда тузилган ташкилотлар орқали меъморчилик ва қурилиш борасидаги муаммоларни тартибга солиш мумкин бўлади. Жумладан, ягона инфратузилмага путур етиши билан боғлиқ масалалар. Масалан, Алматидаги каби. Илмий режалаштириш, аниқ иморатсозлик йўқлиги, дейди эксперт, охир-оқибат мегаполис аҳолиси хиёбон ва автотураргоҳлардан айрилишига олиб келди. Шунингдек, мутахассислар бошқа муҳим масалаларни ҳам тилга олди, улар фикрича, бу муаммолар маҳаллий шаҳарсозлик соҳаси тўлақонли ривожланишига тўсқинлик қилади.
Серик Султанғали, Қозоғистон архитекторлар уюшмаси президенти:
- Мана, Алматида шаҳар кенгаши мавжуд. Ҳозирда бошқа вилоятларда ҳам тузиляпти. Айниқса, муаммоли шаҳарлар - Қизил Ўрда, Чимкент, Тарозда, сўнг Петропавловск, Павлодарда, ҳокимликларда Қозоғистон архитекторлар уюшмаси аъзолари албатта қатнашадиган шаҳар кенгашлари тузилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.