Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев биринчи марта юз бераётган «Марказий Осиё – Ҳиндистон» саммитида иштирок этади. Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ташаббуси билан ташкил қилинган тадбир 27 январь куни онлайн-форматда ўтказилади. Етакчилар Марказий Осиё мамлакатлари ва Ҳиндистон ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилиши кутиляпти. Саммит натижасига кўра Декларация қабул қилинади.
Бу ҳақда мамлакат Президенти матбуот хизмати маълум қилди.