Қозоғистон мобиль кино халқаро кинофестивалида 6 тадан 4 та номинацияда ғолиб чиқди. Мамлакатимиз вакиллари «Энг яхши вертикал видео», «Томошабинлар эътирофи соврини», «Энг яхши аёл роли» ва «Ҳакамлар соврини»га лойиқ кўрилди. Кинофестиваль директори Дмитрий Байназаровнинг маълум қилишича, танловга 16 давлатдан 58 қисқа кометражли иш келганди. Унда Қозоғистондан ташқари Испания, Жанубий Корея, Япония, Буюк Британия, АҚШ, Бразилия, Россия, Болгария, Доминикан Республикаси, Эрон, Италия, Франция, Колумбия, Чили ва Қирғизистон вакиллари қатнашди. Айтмоқчи, Қирғизистон иккинчи марта Present for Future киноиши учун фестивалнинг бош совринига лойиқ кўрилди ва «Энг яхши фильм» номинацияси ҳайкалчасини олди. Таъкидлаш лозимки, кинофестиваль Қозоғистонда учинчи марта ўтказилди. Йил сайин унинг шуҳрати ва нуфузи ортиб боряпти. Келгуси танлов 2022 йил апрелида ўтказилиши мўлжалланган.
Дмитрий Байназаров, Мобиль кино халқаро кинофестивали директори:
- Биз Қозоғистондаги биринчи ва ҳозирча ягона мобил кино фестивалини ташкил этмоқдамиз. Икки йилдан буён ҳайкалчалардан бири Испанияга кетяпти. Ўтган йили ғолибларнинг кўпчилиги хориждан эди. Бу йил эса анча ўсиш борлиги кўринди. Қозоғистонликлар анча яхшироқ суратга ола бошлашди ва буни ҳакамлар кўрсатиб ўтишди.
Абдумалик Сарманов таржимаси